22:01 / 04.01.2017
10 056

Сергели туманида ер усти метро қурилиши бошланди (Фото)

Сергели туманида ер усти метро қурилиши бошланди (Фото)

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида метрополитен йўналишини барпо этиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Қурилиш жойларидан олинган фотосуратларни Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Домиан Барма “Ташкент строится (Tashkent is under construction)” гуруҳида жойлаштирди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитени ушбу ер усти йўналишининг узунлиги 8 км атрофида бўлади ва Чилонзор йўналишининг «Олмазор» метро бекатидан Спутник мавзесига қадар давом этади. Жами 6та бекат барпо этилади. У Чоштепа, Мирзо Турсунзода ва Қипчоқ кўчаларидан Спутник мавзесидаги Марли кўчасига қадар чўзилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қурилиш ишлари 4 йилга яқин муддатда якунланади.






arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сергели туманида ер усти метро қурилиши бошланди (Фото)