6 833
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner самолётларига буюртма берди
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК яна 4 та Вoeing-787 Dreamliner русумли самолёт сотиб олишни режалаштирган. Американинг Boeing компанияси ўзининг расмий сайтида 2016 йилда мазкур турдаги самолётларга берилган буюртмалар ҳақидаги маълумотларни чоп этди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Улар орасида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳам бор. Хабарда буюртманинг молиявий қиймати ҳақида маълумот келтирилмаган.
Айтиш керакки, айни вақтда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси таркибида иккита Вoeing-787-8 Dreamliner русумидаги самолёт бор. “Орзулар кемаси” дея эътироф этилувчи самолётлар ўтган йилнинг август ва ноябрь ойларида қабул қилиб олинган.
Вoeing-787 самолётлари шу вақтгача Тошкентдан Дубай, Деҳли, Истанбул, Тел-Авив, Олма-ота, Москва ва Рига шаҳарларига парвоз қилишга улгурди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди