8 023
Фарғоналик мактаб директори 1-синфга ўқишга қабул қилиш учун 400 минг сўм пора сўради
Марғилон шаҳрида яшовчи аёл ўғлини шу шаҳардаги умумтаълим мактабларидан бирига жойлаштирмоқчи бўлди. 2014 йилнинг август ойида опаси билан бирга мактаб директорига учрашди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Директор биринчи синфлар учун қабул тугаганини, бўш жой йўқлигини айтди. Кейин эса 100 АҚШ доллари ва 100 минг сўм эвазига бирор иложи топилиши мумкинлигини қўшиб қўйди.
Опа-сингил бир неча кундан кейин яна директор ҳузурига келди ва имкониятлари чекланганлигини айтиб, пулнинг ярмини бера олишини айтди. Директор ҳеч нарсани эшитгиси келмади ва 200 минг сўмни ҳозир, қолган 200 мингни ой охирида беришсагина, болани ўқишга қабул қилишини таъкидлади.
Олтмиш ёшдан ошган, кўпни кўрган, совуқ сувни ҳам пуфлаб ичадиган «тажрибали» директор «эҳтиёт шарт», пулни қўли билан олмади. Қоровулхонадаги тўшакнинг тагига қўйиб, опа-сингил кетганидан кейин «ишкал» чиқмаслигига ишонч ҳосил қилгач, 200 минг сўмни чўнтагига жойлади.
Директорнинг тамагирлиги опа-сингилларнинг каттасига қаттиқ таъсир қилди. У ўқиш бошланиши арафасида пулнинг қолганини яна қоқовулхонада директорга топширди. Директор ўз хонасига кириб, пулларни столининг тортмасига солиб қўйди. Шу пайт хонага нотаниш кишилар кириб келди. Улар ўзларини ва холисларни таништириб, ариза бўйича тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум қилди.
Раҳбарнинг айби холислар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, далиллар билан тасдиқланди. Суд ҳукмига биноан тамагир директорга тегишли жазо тайинланди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?