00:42 / 07.06.2015
8 925

Наманганлик 4 нафар шахс 844 минг АҚШ долларини Қирғизистонга яширинча олиб ўтишга уринди

Наманганлик 4 нафар шахс 844 минг АҚШ долларини Қирғизистонга яширинча олиб ўтишга уринди

Наманган вилоятида яшовчи 4 нафар шахсни меҳнат қилмай осонгина пул топиш мақсади жиноят кўчасида учраштирди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Ўзининг Nexia машинасида киракашлик қиладиган йигитга таниши қўнғироқ қилиб, «юк» борлиги ва уни Чортоққа етказиб бериш кераклигини айтди. Аввал ҳам бу каби ишларни қилиб юрган киракаш тезда «юк»ни олиб кетишга етиб келди. Машина юкхонасига бешта қора полиэтилен пакетларга ўралиб, скотчланган қутилар жойлаштирилди.

Ҳайдовчи Чортоқ туманидаги Ҳазратишоҳ қишлоғига келганида, уни икки нафар шахс кутиб олди. Улар «юк»ни кўргач, энди уни Турик маҳалласи четига, яъни Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси чегарасигача олиб бориб бериши зарурлигини айтди. Ҳайдовчи рози бўлди. Чегара ҳудудида тўхтаб, юкхонани очди.

— Мана шуларни маккапоя ортига беркитиб олиб бориш керак, — деди йигитлардан бири.

Шу пайт кўча бошида ҳуқуқ-тартибор органларининг машинаси кўринди. Тўртовлон талвасага тушиб қолди.

Йигитлар қўлларига илинган пакетларни олиб, ўзларини ҳар томонга урди. Аммо чегара пости хизматчиларидан қочиб қутула олмади. Улар жиноят устида қўлга тушди. Қора полиэтилен пакетлардаги «юк» 844 минг 545 АҚШ доллари қийматидаги пул бўлиб, жиноятчилар уни ноқонуний равишда Қирғизистон Республикасига ўтказмоқчи бўлган экан.

Суд томонидан судланувчиларнинг жиноий қилмишлари таҳлил этилиб, шунга яраша ҳукм чиқарилди.

Ашёвий далил сифатида олинган қиймати 1 миллиард 835 миллион 990 минг сўмдан ортиқ бўлган 844 минг 545 АҚШ доллари ҳамда жиноят қуроли деб топилган Nexia автомашинаси давлат ҳисобига ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Наманганлик 4 нафар шахс 844 минг АҚШ долларини Қирғизистонга яширинча олиб ўтишга уринди