Тошкент шаҳрида яшовчилар 15 июнь куни шаҳар метросидан фойдаланиш вақтида вагонларга осилган метро хариталарида икки бекат номи ўзгарганига гувоҳ бўлишган, деб ёзмоқда Kun.uz.
Харитада "Ҳамза" сўзи ўрнига "Новза", "Ҳабиб Абдуллаев" сўзи ўрнида эса "Шаҳристон" сўзлари пайдо бўлган. Ўз навбатида метроларнинг бекатларидаги деворларга битилган "Ҳамза" ва "Ҳабиб Абдуллаев" номлари олиб ташланмагани ҳамда метро сухандони бу бекатларни аввалги номлари билан эълон қилаётгани айтилган.
Kun.uz сайти шу масала хусусида Тошкент метрополитенига мурожаат қилди ва қўшимча маълумотлар олди.
Ўзини Бахтиёр ака деб таништирган ва ташкилотда бош муҳандис ҳисобланувчи ходим Тошкент шаҳри ҳокимининг буйруғига биноан шундай ўзгариш амалга оширилгани ҳақида маълум қилди.
Айни вақтда Тошкент метрополитени матбуот хизматига бу маълумотни расман тасдиқлаши сўралиб, хат жўнатилган ва жавоб кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди