01:51 / 27.06.2015
9 902

Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказига асосланиб Kun.uz'нинг хабар беришича, 26-28 июнь кунлари республикамизнинг баъзи вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Тоғли ҳудудларда ўзгарувчан об-ҳаво бўлиб, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/сек тезлик билан эсади, баъзи жойларда 7-12 м/сек гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 21-26° атрофида бўлади. 26-30 июнь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида ҳам ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, қисқа муддатли ёмғир, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. Шамол ғарбдан 5-10 м/сек тезлик билан эсади, 15-20 м/сек гача кучайиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 19-21°, кундузи 34-36° атрофида бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғиши кутилмоқда