14:13 / 19.02.2015
9 702

Бухоролик кулол қадимий усулини қайта тиклади

Бухоролик кулол қадимий усулини қайта тиклади

Тошкент, Zamin.uz — Fиждувонлик таниқли ҳунарманд Абдулла Нарзуллаев ўн йил давомида олиб борган изланишларидан сўнг сопол буюмлар сиртига ишлов беришнинг қадимий усулини қайта тиклади.

— Ҳозир кулолликда, асосан, оқ қўрғошин қўшилган сирдан фойдаланилади, — дейди ҳунарманд. — Ваҳолонки, илгари ота-боболаримиз бу хом ашёни тайёрлашнинг табиий усулларидан ҳам хабардор бўлишган. Биз шундан келиб чиқиб, осориатиқаларни, уларнинг, асрлар ўтса-да, ёрқин товланиши сир-синоатини ўргандик, тажрибалар ўтказдик. Туятовон, қирқбўғим, балиқкўзи каби бутасимон ўсимликлар танасини куйдириб, унинг кулига оқтош қўшдик. Ҳосил бўлган моддани хумдонда 1100 даража ҳароратда пиширдик. Кейин уни тегирмондан ўтказиб, сув қўшдик. Натижада зарур қоришма юзага келди. Бундай сир билан ишлов берилганда, сопол буюмлар ранги янада ёрқинлашади, жилоси ўзгача бўлади, табиийлик яққол сезилиб туради.
Биз қайта тиклаган бу усул кошинкорликда ҳам жуда қўл келади. Негаки, қадимий обидаларни таъмирлашда фойдаланиладиган кошинлар юзасига шундай сир билан ишлов берилса, улар йиллар давомида оҳорини йўқотмайди.

Манба: www.12news.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Бухоролик кулол қадимий усулини қайта тиклади