17:01 / 22.02.2015
14 328

Бангладешда дарё пароми ағдарилиши натижасида 100 киши бедарак йўқолди

Бангладешда дарё пароми ағдарилиши натижасида 100 киши бедарак йўқолди

Бангладешда ҳалокатга учраган паромнинг 30 нафар йўловчиси қутқариб қолинди.

Russia Today’нинг хабар беришича, 100 нафарга яқин йўловчи бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

“Қутқарувчилар 30га яқин омон қолган кишини сувдан олиб чиқишди”, – дея полиция маълумотларидан иқтибос келтирмоқда Reuters.

Ҳодиса 22 февраль, якшанба куни пойтахт Даккадан 70 километр шимолда, Падма дарёсида юз берган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, паромда 150га яқин йўловчи бўлган.

Аввалроқ, 13 февраль куни Бангладешда бортида 200 киши бўлган паром ағдарилиб кетган эди.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда дарё пароми ағдарилиши натижасида 100 киши бедарак йўқолди