17:46 / 23.02.2015
6 519

Сурияга отланган 6 французнинг паспортлари олиб қўйилди

Сурияга отланган 6 французнинг паспортлари олиб қўйилди

Франция ҳукумати Сурияга бориш ниятида бўлган 6 фуқаросининг паспортини мусодара қилди. Бу ҳақда француз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда.

Бу шахслар сиёсий зиддиятлар юз бериб турган хавфли Сурия ҳудудига саёҳат учун отлангани аниқланганидан кейин, шу қарорга келинган.

Паспортларни мусодара қилиш ҳолати Парижда жорий қилинган “терроризмга қарши кураш” тадбирлари доирасида амалга оширилган.

Бироз олдинроқ, Франция Форс кўрфази ҳудудидаги авиабазаси орқали ИШИД кучларига зарба бериш ҳаракатларига қўшилиши маълум қилинган эди.

Манба: www.kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияга отланган 6 французнинг паспортлари олиб қўйилди