Олиб борилган янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тўқ рангли газли ичимликларни севувчилар ўзларини саратон касаллигига чалиниш хавфини оширишаркан. Бунинг асосий сабаби бундай ичимликларда зарарли ингредиентларнинг борлигидир. Блумбергдаги Жонс Хопкинс номли университет қошида жойлашган жамоат соғлигини сақлаш мактаби ходимларининг аниқлашларича, алкоголсиз ичимликларга карамель рангини сунъий равишда берувчи 4 метилимидазол (4-MEI) инсон саломатлиги учун саратонга олиб келувчи шубҳали модда ҳисобланади.
“IBTimes”нинг ёзишича, олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, олти ёшдан юқори бўлган болаларнинг 44 — 58 фоизи бир кунда камида бир банка газли ичимлик ичишади. Бу кўрсаткич юқори бўлиши ҳам мумкин. Бу саратонни чақириши хавфини юзага келади.
Бу каби тўқ рангли газли ичимликларга қўшиладиган маза берувчи ингредиент туфайли истеъмолчилар ўзларини хафв остига қўйишади. Мана шу керак бўлмаган ингредиент жуда кўп одамларнинг соғлигига зарар етказади ва жавоби йўқ саволлар туғдиради, — дейишмоқда олимлар.
Тадқиқотчилар АҚШда сотилаётган 110 та алкаголсиз ичимликлар таркибини ўрганиб чиқишди. Аммо улар бу ичимликлардан бирортасини ҳам ичишни тавсия қилишолмади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики 4-MEI моддаси бир маркали ичимлик таркибида турлича миқдорда бўлади. Бир сўз билан айтганда, уни назорат қилиб бўлмайди. Масалан, парҳезли коланинг айримларида унинг миқдори жудаям юқори, айримларида эса паст.
АҚШнинг озиқ-овқат маҳсулотлар ва дори-дармонларни назорат қилувчи санитар бошқармаси (FDA) бунга қарши керакли чора-тадбирлар амалга оширмоқда. Бу ислоҳотларга ҳукумат раҳабарлари ҳам ёрдам беради, деган умиддалар.
Манба: www.kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди