Coca-Cola Hellenic компанияси март ойида ўзининг 1996 йилдан буён ишлаб келаётган Нижний Новгород шаҳридаги заводини ёпади, деб хабар бермоқда Meduza. Ишлаб чиқариш қувватлари бошқа минтақаларга кўчирилади, Нижний Новгороддан эса логистика маркази сифатида фойдаланиш давом эттирилади.
Шунингдек, 2 март куни PepsiCo компанияси ҳам 2015 йил июнь ойида Москва яқинидаги Раменск шаҳрида жойлашган шарбат ишлаб чиқарувчи заводини ёпишни режалаштираётгани маълум бўлди. Ишлаб чиқариш қувватлари Липецкдаги заводга кўчирилиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, Coca-Cola Hellenic компаниясининг Россияда 12 та заводи фаолият юритмоқда. PepsiCo эса Россияда 30 га яқин заводга эга.
Манба: www.daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади