22:49 / 05.03.2015
9 513

Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишни гиёҳвандликка ўхшатди

Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишни гиёҳвандликка ўхшатди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Американинг ижтимоий тармоқларидан фойдаланишга қарши чиқиб, болаларга WhatsApp ва шунга ўшаган мессенжерлардан фойдаланишда чеклов қўйишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда LifeNews.

«Ёшлар ҳозир телевизор кўрмайди, газета ўқимайди – улар ўтириб, ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилади. Биз ёшлар ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиши учун улар билан ишлаймиз», − деди Қодиров. Ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишни гиёҳвандликдан ҳам ёмон касаллик деб атаган Чеченистон раҳбари замонавий жамиятни бузаётган турли миш-мишлар айнан виртуал тармоқ орқали тарқалаётганини таъкидлади.

Қайд этилишича, турмуш ўртоғи ва фарзандлари ижтимоий тармоқларда ўтирмаслигини айтган Рамзан Қодировнинг ўзи улардан фаол фойдаланади. Жумладан, Чеченистон раҳбарининг Instagram’даги саҳифаси 850 мингдан ортиқ обуначига эга 4,7 мингдан ортиқ хабар ёзилган.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишни гиёҳвандликка ўхшатди