19:01 / 07.03.2015
6 985

Британиялик депутатларга чой, печенье ва такси учун қўшимча пул тўлаш бекор қилинади

Британиялик депутатларга чой, печенье ва такси учун қўшимча пул тўлаш бекор қилинади

Zamin.uz: Британия парламенти аъзолари янги молиявий йилда солиқ тўловчилар ҳисобига бепул чой, печенье олиш ва таксига буюртма бериш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бу ҳақда Парламент стандартларига амал қилишни назорат қилиш мустақил қўмитасининг сайтида маълум қилинди.

2015/16 молиявий йилда Британия парламенти учун харажатлар сметасида ушбу ўзгартиришлар май ойида бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан маблағларни тежаш зарурияти билан қабул қилингани айтилмоқда.

“Биз 2013 йилнинг декабрида келишилган, овқатланишга сарф-харажатлар ва меҳмонларни кутиб олиш қоидаларига чекловлар ва ўзгартиришлар киритамиз. Меҳмонхоналар ва такси хизматидан фойдаланиш қоидаларини кучайтирамиз. Бошқа телевизион лицензияларни тўлаш учун аризаларни ва уйлардаги мулкларни суғурталаш пулларини қабул қилмаймиз”, дейилади ҳужжатда.

Ҳужжатда қайд этилишича, “парламент аъзоларига печенье ва чой талаб қилиш, ҳамда агар улар кечки пайтгача қолиб кетадиган бўлишса, соат 13.00 дан кейин меҳмонхоналардан хона буюртириш тақиқлаб қўйилади. Давлат ҳисобидан 23.00 гача такси чақиртириш имконияти кўзда тутилмайди”.

Парламент аъзоларининг маошлари ҳам музлатиб қўйилади – аввал режалаштирилган маошларни 10 фоизга ошириш қарори бекор қилинди.

Маълумот учун, ҳозирда Британия парламенти аъзосининг бир йиллик маоши 67 минг фунт стерлингни ташкил қилади.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик депутатларга чой, печенье ва такси учун қўшимча пул тўлаш бекор қилинади