Расмий Анқара АҚШ билан Суриянинг Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди, дея ёзган "Кун" нашри.
«Раққа — ИШИД марказларидан бири. Обама, хусусан, биз билан Раққани бир ёқли қилмоқчи. Биз унга, бу масала биз учун муаммо эмаслигини айтдик», — деган Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Туркия икки мамлакат юқори лавозимли ҳарбий мулозимларига махсус амалиёт ишлаб чиқиш таклифини билдирган. Шундан сўнг, «нима қилиш керак бўлса, ўша амалга оширилади», — деган Туркия раҳбари. Унинг айтишича, Туркия минтақадаги мавжудлигини кўрсатиб қўйиши лозим.
Аввалроқ, Эрдўған G20 саммитида Обама билан Сурия масаласини икки марта муҳокама қилгани хабар қилинган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди