13:09 / 19.09.2016
7 112

Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади

Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади

АҚШ президенти Барак Обама Демократлар партиясидан мамлакат президентлиги учун номзод Ҳиллари Клинтонни унинг ақли, кучи ва қатъиятли фикри учун олқишлаган.

Айни чоғда, Обама «бошқа номзод» — республикачи Дональд Трампни танқид қилган. Обаманинг фикрича, Трамп президент бўлишга нолойиқдир. Бундан ташқари, у давлат раҳбари лавозимида турли хил мураккаб вазифаларни ҳал этиш учун ўз салоҳиятини ривожлантиришни хоҳламайди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.

Қайд этилишича, Обама таниқли ресторатор Дэнни Мэйер томонидан уюштирилган хайрия кечки нонуштаси чоғида шундай фикрларни билдирган.

Хабарда айтилишича, маросимда қатнашган 65 нафар меҳмоннинг ҳар бири чипта учун 25 минг доллардан тўлаган.

Кечадан тушган маблағлар Демократик партия миллий қўмитасига топширилади ва Клинтон сайловолди кампаниясига йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Ҳиллари Клинтон ва Трампни қиёслади