Британия баронининг марҳум қизи Филиппинда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши шафқатсиз курашнинг қурбонига айланди, дейилади "Кун" нашрида.
Мария Аврора Мойнихан 11 сентябрь куни Маниладаги Кесон-ситида отиб кетилди. Бу ҳақида CNN Филиппин полициясига асосланиб, хабар берди. Унинг жонсиз танаси ёнида "Машҳурларга гиёҳванд модда сотувчи, сен кейингисисан!" ёзуви топилган. Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, бу иш биринчи навбатда "қотиллик" сифатида кўрилади. Ҳукумат вакилларининг сўзларига кўра, аёлнинг жасади ёнидан метамфетамин пакетлари топилган.
45 ёшли аёл 2013 йилда аксилгиёҳвандлик рейди давомида ҳибсга олиниб, гаров эвазига қўйиб юборилганди.
Барон Энтони Мойнихан Филиппиндаги гиёҳванд моддалар контрабандачилари ва товламачилар билан алоқаси орқали танилган.
Мойниханнинг синглиси филиппинлик актриса Маритони Фернандес жамоатчиликни шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишга чақирган.
Мария Мойниханнинг ўлими Филиппин президенти Родриго Дуэрте томонидан йўлга қўйилган гиёҳвандчиликка қарши урушнинг бир кўриниши холос.
Сўнгги маълумотларга кўра, июнь ойидан бошланган гиёҳвандликка қарши кураш доирасида ўтказилган 18 800 операцияда 1 100 нафардан ортиқ киши полиция ходимлари томонидан ўлдирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди