15:26 / 20.09.2016
8 190

ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди

ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Эгей соҳилидаги касалхоналардан бирига ётқизилган. Бу ҳақда Туркиядаги Sozcu газетаси хабар тарқатган.

Манбанинг хабар қилишича, Қирғизистон президенти пухта тиббий кўрикдан ўтади ва бир оз муддат шифокорлар назоратида бўлади.

Бундан аввалроқ Алмазбек Атамбаев қисқа муддатли таътилга чиққани ва 1 октябрь куни ишга қайтиши хабар қилинганди.

Қирғизистон президенти 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга йўл олганди. Самолёт Нью-Йоркка учиш давомида Туркиядаги Отатурк аэропортига қўнганида президент ўзини ёмон ҳис қилди ва кўкрагидаги оғриқдан шикоят қилди. Шундан сўнг уни хусусий самолёт орқали Эгей соҳилидаги шаҳарлардан бирига олиб кетишгани айтилган.

Шу билан бир вақтда Haberler порталида ёзилишича, Атамбаев касалхонага ётқизилмаган ва Туркия ғарбидаги Чашма шаҳрида жойлашган Sheraton меҳмонхонасида қолган.

Манба: Kun.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ Атамбаев ҳақида охирги маълумотларни тарқатди