ФҚБ директори Жеймс Комининг сўзларига кўра, АҚШ президентлиги учун Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон давлат котиби бўлиб ишлаган вақтларда махфий маълумотларга нисбатан "эҳтиётсизликка йўл қўйган", деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
АҚШ Федерал қидирув бюроси "почта иши" бўйича 189 саҳифани ошкор қилди. Унга кўра, Ҳиллари Клинтоннинг Россияга сафарларидан бирида, унинг ёрдамчиси қоидаларга зид равишда махфий маълумотлар битилган ҳужжатларни Клинтоннинг меҳмонхонасига олиб келади. Шундан сўнг, Клинтон ва унинг ёрдамчиси хонани тарк этгач, дипломатик қўриқлаш хизмати ходимлари давлат сирига оид ҳужжат қолиб кетганини аниқлашади.
Эслатиб ўтамиз, собиқ давлат котиби хизматдалик вақтида хусусий почта серверидан фойдаланганликда айбланади. Бу назарий жиҳатдан хизмат ёзишмаларини жамоатчиликдан яширган бўлса-да, аслида махфий маълумотларнинг ўғирланишига имкон берар эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди