Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси 2010 йилда Қирғизистонда миллатлараро тартибсизликларни ташкиллаштиришда сиртдан айбдор деб топилган Қодиржон Ботировга нутқ сўзлаш учун имконият берганини Қирғизистон халқига билдирилган "ўта ҳурматсизлик белгиси" деб атади. Вазир бундай баёнот билан БМТ Бош ассамблеясидаги умумсиёсий муҳокамада чиқди, дейилади "Кун" нашрида.
"Биз бюронинг бу хатти-ҳаракатларини нафақат Қирғизистон суд тизимига, балки бутун Қирғизистон халқига ўта ҳурматсизлик белгиси деб ҳисоблаймиз. Биз буни асл демократияни қуришдаги машаққатли ва мураккаб йўлдан кетаётган Қирғизистонга нисбатан чақириқ деб баҳолаймиз", деб айтди Абдилдаев.
Унинг айтишича, бюронинг йиғилишлари бу тариқа ўта оғир жиноятларни содир этган жиноий элементлар ҳам гапириш ҳуқуқига эга бўладиган майдончага айланиб қолади. "Агар бугунги кунда бюро Қирғизистон ва бошқа давлатларга бундай муносабатда бўлса, унда унинг бўлғуси тадбирларида инсониятга қарши бутун дунёни даҳшатга солган жиноятлар ботқоғига ботган ИШИД террорчилари вакиллари ҳам иштирок этади", деб огоҳлантирди вазир.
Абдилдаев Қирғизистон "ЕХҲТнинг демократик қадриятларини тўлиқ ҳурмат қилиши ва амалга оширишини", бироқ иккилик стандартлари ва "бу ташкилотнинг мустақил давлатларнинг ички ишларига аралашиш ва иғволар институтига айланишига" қарши эканлигини айтди.
Қирғизистонда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасидаги миллатлараро тўқнашувлар Қирғизистоннинг икки жанубий вилоятида 2010 йилнинг июнида бир неча кун давом этган. Ихтилоф вақтида деярли 500 киши ўлдирилган ва 2 минг киши яраланган. Бундан ташқари, 2 мингта маъмурий, давлат ва хусусий иншоотлар вайрон қилинган ва ёқиб юборилган. Қирғизистон суди давлат чегараларини тарк этишга муваффақ бўлган Ботировни сиртдан ихтилофнинг ташкилотчиларидан бири деб топган ва уни узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилган.
23 сентябрда Қирғизистон бюрога ушбу ҳолат юзасидан расмий норозилик билдирди. Шунингдек, 22 сентябрда Нью-Йоркда Абдилдаевнинг ЕХҲТ бош котиби Ламберто Занньер билан учрашуви бўлиб ўтди ва унда бюронинг ҳаракатларидан норозилик билдирилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади