12 131
«Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман»: Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши гаплари
Rusbase нашри Россиянинг энг бой бизнесменларидан бири Алишер Усмоновнинг интервьюларда янграган энг яхши мулоҳазаларини бир жойга тўплади.
- Пул — ё муваффақиятларингиз мезони, ё, аксинча, омадсизликларни ўлчайдиган кўрсаткич.
- Таълим бой бўлиш учун керак, деб аниқ айта олмайман. Бироқ таълим олган бўлсангиз, бойиб кетишингиз эҳтимоли анча катта бўлади.
- Бизнесда, худди спортдаги каби, энг кучлилар ютиб чиқади.
- Мен бой бўлиб туғилдим: ота-онам менга таълим ва тарбия берди.
- Бизнесдаги муваффақиятсизлик доим ҳам бизнеснинг натижаси муваффақиятсиз бўлганини билдирмайди.
- Қанчалик кўп бўлишсангиз, сизга шунчалик кўп қайтиб келади.
- Пул сизга нимададир эркинлик бериши мумкин, бироқ бошқа нарсада тобе қилиб қўяди.
- Ҳамма ишлай олади. Лекин ҳамма ҳам ўз иши натижасига кўра бизнесмен бўла олмайди.
- Энг ёқимли харажат — бу китоб харид қилиш.
- Маълум ёшга етганда севимли аёлингизга совға сотиб олиш учун пул сарфлаш хурсандчилик бағишлайди.
- Оиламиздаги болаларга жуда кам пул беришга ҳаракат қиламан. Бизга ота-онамиз аввало таълим ва тарбия қолдирган, қолган нарсаларнинг барчасига биз ўзимиз эришганмиз.
- Бахт пулда эмас, бахтли бўла олиш қобилиятида.
- Бугун мен жон деб йиллик даромади бир неча юз минг долларга тенг одам бўлардим. Шунда ҳеч кимнинг мен билан иши бўлмасди ва бутунлай эркин бўлардим.
- Ҳисобимда қанча пул борлигини билмайман. Менинг ғазначи вазифасини бажарувчи одамим бор.
- Менинг шахсий харажатларим мен оладиган даромадга солиштирганда унчалик катта эмас.
- Мен ўзимни жуда оддий одам деб ҳисоблайман. Менинг ҳаёт тарзим ҳеч қачон қанча пул ишлаб топишимга боғлиқ бўлмаган.
- Биринчи навбатда ота-онамдан ўзимда менга дўстлар орттириш имконини берган хусусиятларни тарбиялагани учун миннатдорман. Дўстларимдан эса менга катта бизнесмен бўлишда ёрдам бергани учун миннатдорман.
Манба: Дарё “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Исроил — ҲАМАС: музокараларга эришиладими?