16:22 / 16.10.2016
8 401

Дунёнинг энг хавфсиз 10 мамлакати

Дунёнинг энг хавфсиз 10 мамлакати

Ҳар куни ойнаи жаҳон орқали дунёнинг турли мамлакатларида рўй бераётган даҳшатли ва аянчли янгиликлардан хабардор бўламиз. Бугунги кунда саёҳатларни эҳтиёт бўлиб режалаштирган маъқул, ҳозир муносиб дам олиш ўрнига бирор бир муаммога йўлиқиш хавфи жуда баланд. Айнан шу мақсадда Иқтисодиёт ва тинчлик институти мустақил ташкилоти ҳар йили дунёнинг нисбатан энг хавфсиз мамлакатлари рўйхатини тузади. Don't panic нашри ана шу мамлакатлар рейтингини тақдим этди.

Словения

Охирги 10-ўринда Словения мамлакати қайд қилинган. Кичик ички низолар давлатни полициядан кўпроқ фойдаланишга мажбур қилмоқда, бу эса сайёҳларга ўзларини нисбатан хавфсиз ҳис қилишларига имкон беради.

Япония

Собиқ Осиё йўлбарсининг ҳозирда дунёнинг энг тинч ва хавфсиз мамлакатларидан бири ҳисобланишига ишониш қийин. Қотилликнинг кам содир бўлиши, қурол олиб юришга нисбатан жорий қилинган тақиқ ва японларнинг туғма хотиржамлиги бу мамлакатни хорижий сайёҳлар учун энг қулай масканлардан бирига айлантиради.

Канада

Канада, ҳойнаҳой, ҳуқуқбузарликлар содир этиш учун ҳаддан зиёд совуқлик қилса керак. Бу катта, кучли ва ишончли давлат тинч яшаш ва ўз хоҳишига кўра дарахт чопишни истовчилар учун мос келади.

Швейцария

Ташқи сиёсатдаги бетарафлик Швейцариянинг сайёранинг энг тинч мамлакатларидан бири сифатида эътироф этилишига сабаб бўлди. Бу ерда яхши яшаш учун шунчаки жиноятга қўл урмай, ишласангиз бас.

Чехия

Чехия аста-секинлик билан, лекин тўғри йўналишда яхши ҳаёт сари илдамламоқда. Сайёҳларнинг кўплиги полиция ва махсус хизматларни сергак қилади: бу ерда баъзи мамлакатларга нисбатан камроқ жиноят содир этилади ва шу боис у саёҳат учун қулай ўлка ҳисобланади.

Португалия

Condé Nast Traveler компанияси бу йил Лиссабонни "Европанинг энг қадрланмаган" шаҳри сифатида баҳолади. Ҳақиқатдан ҳам бу ерга келувчи сайёҳлар сони у қадар кўп эмас, лекин бу диёрга ташриф буюрмаган инсон кўп нарсани йўқотади: Португалиянинг гўзал манзараси Лиссабоннинг тинч кўчалари билан уйғунликда бу ўлкани танлаб, адашмаганингизни тасдиқлайди.

Янги Зеландия

Ўз ҳаётини тубдан ўзгартиришни истаганлар айнан шу мамлакатни танлайди. Жиноятчиликнинг паст даражада эканлиги, ҳашаматли соҳиллар ва гиёҳвандлик билан боғлиқ муаммоларнинг йўқлиги - Янги Зеландияни бахтга етакловчи ўлка сифатида намоён қилади.

Австрия

Роберт Фрост "яхши қўшнилар яхши тўсиқлар туфайлидир", деб ёзган ва бу таъкид давлатлар даражасида тўлиқ иш беради. Чехия (Европа фоҳишабозлик ва гиёҳванд моддалар савдоси маркази) ва Германия (муҳожирлар муаммоси) билан чегаралар Австриядаги вазиятга ҳеч қандай таъсир ўтказмади.

Дания

Дания дунёнинг энг бахтли мамлакатлари қаторидан ўрин олганди, энди эса у энг хавфсиз давлатлардан бири дея тан олинди. Кўп йиллар давомидаги энг жиддий можаро Канада билан ҳудудий баҳс бўлди - улар кимсасиз оролга эгалик қилиш ҳуқуқи борасида талашиб қолишди. Бу ерда жиноятчилик деярли содир этилмайди.

Исландия

Мана, олти йилдирки, дунё миқёсида хавфсизлик индекси бўйича биринчи ўринни Исландия эгаллаб келмоқда. Бу мамлакатнинг бошқа давлатлар билан ҳудудий келишмовчиликлари йўқ, аҳоли орасида қотиллик деярли кузатилмайди, террорчилик ҳаракатлар ҳақида эса фақат интернетда ўқишади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг хавфсиз 10 мамлакати