Хитой Энергетика ишлари бўйича давлат бошқармаси Кўмир соҳаси бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Вей Пенъюан коррупсия иши бўйича айбдор деб топилиб, ўлим жазосига ҳукм қилинди. “ТАСС” хабарига кўра, ҳукм икки йилдан сўнг ижро этилади.
Вей Пенъюан 212 миллион юан (тахминан 31,7 миллион доллар) миқдорида пора олганликда айбдор деб топилган.
Одатда Хитойда ўлим жазоси ҳукм ўқилганидан кейин қисқа муддат ичида ижро этилади. Бироқ баъзан ҳукмни ижро этиш муддати икки йилгача қилиб белгиланиши мумкин — бунда судланувчи олий жазонинг умрбод қамоқ жазоси ёки узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилишига умид қилиши мумкин.
Хитойда 2012—2013-йилларда Си Сзинпин бошлиқ “бешинчи авлод” раҳбарлари ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда коррупсияга қарши кенг миқёсли кураш бошланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда