13:58 / 27.10.2016
13 435

Туркманистон Республикаси мустақиллик байрамини нишонламоқда

Туркманистон Республикаси мустақиллик байрамини нишонламоқда

27-28 октябрь кунлари Туркманистон халқи ўзининг миллий байрами – Мустақилликнинг 25 йиллигини кенг нишонлайди. Туркманистон 1991 йил 27 октябрь куни мустақилликка эришган. Мустақиллик байрами арафасида Туркманистонда мамлакат ривожига қўшган ҳиссаси учун бир қатор давлат арбоблари юксак мукофотлар билан тақдирландилар. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар бермоқда.

Туркманистонда асосий тантаналар Ашхобод шаҳрида ўтказилади. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун тонгда Озодлик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Президент саройидаги марказий майдонда ҳарбий парад ўтказилиши белгиланган.

Байрамнинг биринчи куни Туркманистон эстрада юлдузлари иштирокидаги тантанали концерт дастури ёрқин мушаклар билан якунланади. Маданий тадбир “Alem” кўнгилочар марказида ташкил этилади. Бу марказ дунёдаги энг катта ёпиқ турдаги чархпалак сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

Байрам тадбирлари, умумхалқ сайллари 28 октябрь куни ҳам давом этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркманистон Республикаси мустақиллик байрамини нишонламоқда