Англиянинг энг қадимий меҳмонхонаси Royal Clarence Девон графлигидаги Эксетер шаҳри марказини қамраб олган ёнғинда буткул вайрон бўлди. Ёнғин икки кундан бери тўхтамаяпти, деб хабар бермоқда "Kun.uz" сайти.
Шаҳарнинг бош савдо кўчаси ва черков ўртасидаги ёнғин 28 октябрда эрталаб Castle Fine Art нозик санъат галереяси остида жойлашган хоналарда бошланган. Сўнгра олов 18-асрга мансуб карвонсарой Well House Tavern’нинг собиқ биносига ўтган. Бу ерда охирги йиллар кафе жойлашган бўлган. У ердан ёнғин меҳмонхона томига ўтган.
Royal Clarence қадимий шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланганди. Ёнғиндан сўнг унинг фақатгина олд девори қолди, бироқ у ҳам қулаб тушиши айтилмоқда.
Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар яқин орада ёнғинни бартараф этишади. Ҳеч ким жабр кўрмаган, барча одамлар вақтида эвакуация қилинганлар. Ёнғин сабаби ҳанузгача номаълумлигича қолмоқда.
Royal Clarence меҳмонхонаси 1769 йилда қурилган ва Англияда меҳмонхона мақомини олган биринчи бино бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди