11:44 / 11.11.2016
7 615

Обама энди Uber’да ишлашини айтди

Обама энди Uber’да ишлашини айтди

АҚШ президенти Барак Обама президентлик муддати якунлангач, Uber такси-хизматига ҳайдовчи бўлиб ишга кирмоқчилигини айтиб ҳазиллашди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.

Обама америкалик актриса Жина Родригесга берган интервьюси давомида Родригес Обама ўз ваколатларини топширгач нима билан шуғулланиши ҳақида қизиқиб кўрган. АҚШ етакчиси Uber’да ишлашини айтиб ҳазиллашган. Бироқ актриса буни чин деб ўйлаб, бу жавобдан ҳайратланган.

"Биласизми, мен икки ҳафтача тўйиб ухлаб олмоқчиман. Агар жиддий гапирадиган бўлсак, биз мақбул шароитларга эга бўлмаган ёшларга имкониятлар бериш устида ишлашни давом эттирамиз", деб таъкидлаб ўтди Обама.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама энди Uber’да ишлашини айтди