13:22 / 14.03.2015
11 499

Россияда полицияга пора беришга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россияда полицияга пора беришга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Россиянинг Волгоград вилоятида ўз танишини пул ёрдамида маъмурий жавобгарликдан қутқармоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Россия Тергов қўмитаси Волгоград вилояти бўйича Тергов бошқармаси матбуот хизматининг маълумот беришича, 9 март куни Котлубань қишлоғида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан Россия ҳудудида икки йил мобайнида ноқонуний равишда истиқомат қилиб келган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган. Воқеа жойига бошқа ўзбекистонлик етиб келиб, полициячиларга пора эвазига унинг танишини қўйиб юборишни таклиф қилган. Участка нозири пора олишдан бош тортганига қарамай, айбланувчи бўш сигарета қутисига жойлаштирилган уч минг рублни унга беришга ҳаракат қилган. Шундан сўнг у дарҳол полиция оператив ходимлари томонидан қўлга олинган. 44 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан Россия Федерацияси Жиноят Кодекси 291-моддаси 3-банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манба: www.kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда полицияга пора беришга ҳаракат қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди