23:44 / 15.11.2016
7 902

Нурсултон Назарбоев сурати 10 минг тенгени безади

Нурсултон Назарбоев сурати 10 минг тенгени безади

Қозоғистон Миллий банки мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган банкнотани чиқаради. Миллий банк раҳбари Дониёр Акишев 15 ноябрь куни Остонадаги «Қозоғистон мустақиллигининг 25 йиллиги: миллий валюта» конференциясида янги банкнотани оммага тақдим этди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
«Банкноталарга портретларни тушириш мавзуси янги эмас. Бунинг устига, бу мамлакат ҳаётига энг муҳим ҳисса қўшган шахсларнинг тасвирини жойлаштириш орқали давлатчилик ғоясини ифодалашнинг энг ёрқин, одатий ва тушунарли шаклидир», — дея таъкидлади Акишев конференцияда. Унинг сўзларига кўра, 10 минг тенге номиналига эга янги банкнота 1 декабрда нишонланадиган Президент кунига атаб чекланган ададда чиқарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев сурати 10 минг тенгени безади