Уммон етакчиси, султон Қобус ибн Саид хорижда узоқ давом этган даволанишдан кейин "яхши кўринишда" Уммонда миллий кун иншонланиши шарафига ўтказилган парадда бир йил ичида илк бор омма олдида пайдо бўлди, дейилади "Кун" нашрида.
Уммон етакчиси Германияда даволаниб, апрелда уйига қайтганди. Ўтган йил у Германияда 8 ой давомида даволанган. Султоннинг йўқлиги унинг касалини даволаб бўлмаслиги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалишига сабаб бўлган. Султоннинг касали бўйича унинг девонхонаси ҳам ҳеч қандай маълумот бермаган.
Охирги ойларда султон бир неча учрашувлар ўтказган, жумладан АҚШ давлат котиби Жон Керри билан учрашган.
Ҳозир султон 76 ёшда. У 1970 йилда ўз отасини тахтдан ағдариб ҳокимиятни эгаллаган.
Султон вафот этадиган бўлса, унинг тахтини эгаллаш борасида мушкул вазият юзага келиши мумкин, чунки унинг бевосита ворислари йўқ. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди