23:54 / 26.11.2016
6 562

Эрдўған Европарламентга "ўз ўрнини билиш"ни айтди

Эрдўған Европарламентга "ўз ўрнини билиш"ни айтди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулдаги намойишдаги нутқида Европарламент Туркияни у эмас, балки Туркия ҳукумати бошқаришини англаши лозимлигини айтди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Деярли ҳар куни терактларга дуч келадиган Туркиядан террорчилик тузилмалари билан кураш олиб бормасликни талаб қилиш давлатни террорчилар ихтиёрига топшириш билан тенг кучлидир", деб айтди Эрдўған.

У Туркиянинг Европа Иттифоқига қабул қилинишини тўхтатиш чақириғига эга резолюцияни қабул қилган Европарламент позициясини ҳам танқид қилди.

"Европарламент, ўз ўрнингни бил! Бу давлатни Европарламент эмас, ҳукумат бошқаради", деб айтган Эрдўған.

Унинг айтишича, муҳожирлар инқирози Европа давлатлари инсоний қадриятлар ва инсонпарварликдан қанчалик йироқлашиши мумкинлигини кўрсатди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўған Европарламентга "ўз ўрнини билиш"ни айтди