08:05 / 27.11.2016
6 000

Флоридадаги савдо марказида отишма юз берди

Флоридадаги савдо марказида отишма юз берди

АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Корал-Спрингс шаҳрида номаълум кимса савдо марказида отишма содир этди. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Яна бир киши жароҳат олган, бироқ унинг жароҳати ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.

Воқеа сабаби айни вақтда маълум қилинмаяпти, деб хабар бермоқда NY Daily News.

Марказ атрофи ўраб олинган. Полиция отишмани содир этган кимса қидирилаётганини айтмаган, бироқ шу билан бирга у ушланган-ушланмагани ҳақида ҳам ҳеч нарса маълум қилмаган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Флоридадаги савдо марказида отишма юз берди