06:39 / 28.11.2016
10 442

Исроил АҚШдан 5-авлоддаги қирувчи самолётлари сотиб олади

Исроил АҚШдан 5-авлоддаги қирувчи самолётлари сотиб олади

Исроил вазирлари АҚШдан 5-авлоддаги F-35 қирувчи самолётларидан яна 17 та сотиб олишни маъқуллаб, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари таркибида уларнинг сонини 50 тага етказиб қўйишга қарор қилдилар. Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот хизмати маълум қилган.

Исроил декабрдаёқ биринчи иккита F-35’ни олишга умид қилмоқда. Бу самолётлар Яқин Шарқдаги биринчи 5-авлоддаги самолётлар бўлади.

Шу тариқа, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қуролланишига киритиладиган бу самолётлар сони 50 тага етади.

Исроил генераллари аввалроқ бундай самолётдан 75 дона олишга умид қилаётганлари ҳамда самолётнинг асосий версиясидан ташқари, қисқа парвоз қилиш ва вертикал қўниш имкониятига эга бўлган F-35B моделига ҳам кўз тикаётганлари маълум қилинганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил АҚШдан 5-авлоддаги қирувчи самолётлари сотиб олади