8 852
Туркманободда барпо этилаётган Ислом Каримов хотира ёдгорлиги янги йилга қадар битказилади
Туркманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Лебап вилояти Туркманобод (аввалги Чоржўй) шаҳрида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида ёдгорлик барпо этилмоқда. Ёдгорлик ўрнатиладиган кўчага ҳам Ислом Каримов номи берилади.
Мазкур ташаббус Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан илгари сурилган бўлиб, ёдгорлик Ислом Каримовнинг Ўзбекистон халқи учун қилган ҳайрли ишлари ҳамда икки қардош халқлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ривожига қўшган хиссаси шарафига барпо этилади.
26-27 ноябрь кунлари Ашхабодда бўлиб ўтган Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуманда иштирок этиб қайтишда бир гуруҳ журналистлар қурилиш ишлари билан яқиндан танишишга муваффақ бўлишди.
Шунингдек, ёдгорлик лойиҳасини ҳам кўришга муяссар бўлинди. Қурувчиларнинг айтишича, ёдгорлик қурилишига қирққа яқин қурувчи жалб этилган бўлиб, янги йилга қадар унинг битказилиши режалаштирилган. Шу боис қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилаётган экан.
Ёдгорлик лойиҳасига кўра, Биринчи Президентимиз монументи, унинг орқасида 6 метрли Ўзбекистон ва Туркманистон байроқлари ўрнатилиши ҳамда ён томонига Ислом Каримовнинг икки давлат дўстона алоқаларини ривожлантиришга оид айтган “Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги мавжуд ишончдир” деган сўзлари битилади.
26 ноябрь куни Ашхабоддаги анжуман аввалида Бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимов раҳбарлигидаги делегациянинг қурулиш ишлари билан танишиб кетгани маълум қилинди.
Биринчи Президентимиз хотирасига нисбатан қўшни Туркманистон ҳукумати ва халқининг юксак ҳурмати учун уларга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди