АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатининг бошқа давлатлар ички ишига аралашиш сиёсатига барҳам бериш ниятида.
"Тарих сабоқлари ва барқарорликка, барча нарсада барқарорликка кўмаклашиш истаги бизларни олдинга етаклайди. Интервенциялар оқибатида келиб чиққан бошбошдоқликнинг вайрон қилувчи даври, ниҳоят тугаши керак", — деган Трамп Шимолий Каролинада бўлиб ўтган митингда.
У, шунингдек, унинг маъмурияти "тузумларни ағдариш" ўрнига терроризмга қарши курашга тайёр бўлган барча мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
"Биз ҳеч нарсани билмайдиган хорижий тузумларга аралашмаслигимиз керак. Бунинг ўрнига биз диққатимизни ИШИДни йўқотиш ва терроризмга қарши курашга қаратишимиз керак. Ва биз шундай қиламиз. Бизнинг мақсадимизга шерик бўлган ҳар қандай давлат ҳамкоримиз бўлади, биз буни унутмаймиз. Биз дўстликни мустаҳкамлаймиз ва янги дўстлар қидирамиз", — деган Дональд Трамп. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди