12:38 / 07.12.2016
6 491

Обама Гуантанамони АҚШнинг доғи деб атади

Обама Гуантанамони АҚШнинг доғи деб атади

Америка ҳарбий денгиз кучларининг Гуантанамода (Куба) жойлашган қомоқхонаси АҚШ фаолиятидаги доғ ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама мамлакат ҳарбий ҳаво кучларининг Флорида штатида жойлашган Макдил базасидаги чиқишида айтиб ўтган.

Обаманинг тан олишича, “Гуантанамони ёпишнинг аллақачон вақти бўлган”. Аммо бу иш ҳамон бажарилмаган. Обама буларнинг барчасига АҚШ Конгрессини тўла айблади. Унинг сўзларига кўра, “АҚШ Кубада 60га яқин маҳбусни ушлаб туриш учун миллионлаб доллар пулни ҳавога совурмоқда”.

"Агар Конгресс ўз йўналишини ўзгартирмаса, тарих унга ўзининг аянчли баҳосини қўяди", - деди Обама. Америкалик етакчи “миллатга доғ бўлиб турган бу ҳолатни йўқ этиш учун” барча имкониятлардан фойдаланишини ваъда қилган.

Маълумот учун: Гуантанамо қамоқхонаси 2002 йилда АҚШ президентларидан бири кичик Жорж Буш томонидан ташкил этилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Обама Гуантанамони АҚШнинг доғи деб атади