15:24 / 11.12.2016
7 117

Истанбул теракти сабаб Туркияда мотам эълон қилинди

Истанбул теракти сабаб Туркияда мотам эълон қилинди

Истанбулда содир этилган иккита теракт сабаб бутун Туркия бўйича миллий мотам эълон қилинди. Milliyet газетаси берган маълумотга кўра, бу ҳақидаги фармон мамлакат бош вазири Бинали Йилдирим томонидан имзоланган.

Фармонга мувофиқ, барча давлат ташкилотларидаги мамлакат байроғи туширилади.

Эслатиб ўтамиз, Истанбулда Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Маълумотларга кўра, у худкуш ва миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган.

Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бундан ташқари, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасининг 2 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбул теракти сабаб Туркияда мотам эълон қилинди