22:03 / 17.12.2016
6 420

Энди Хитой билан АҚШ ўртасида савдо урушлари бошланадими?

Энди Хитой билан АҚШ ўртасида савдо урушлари бошланадими?

Хитой молия вазири ўринбосари Чжу Гуанъяо АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп олиб бораётган сиёсат мамлакатлар ўртасида савдо урушларига олиб келиши мумкинлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

«Хитой савдо урушлари рўй берса, жавоб чораларини қўллайди. Улар эса АҚШда иш ўринларини қисқаришига олиб келади. Бироқ, биз бу содир бўлишини хоҳламаймиз, сабаби у ҳар икки томонга ҳам зарар келтиради», - деди амалдор.

Унинг фикрича, савдо урушларининг давомийлиги бир йилдан ошмайди. Гуанъяонинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланишига умид қилмоқда.

Трамп бир неча бор АҚШда Хитойдан олиб кирилаётган маҳсулотларга махсус божлар солиниши кераклигини маълум қилган. Унинг фикрича, бу ХХРни юань курсини оширишига мажбурлайди. Шунингдек, республикачи бир неча марта Пекинни АҚШнинг иқтисодий душмани деб атаган. Бу ушбу давлатнинг валюта сиёсати билан боғлиқ.

Маълумот учун, Трампнинг инаугурацияси 2017 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтади. У АҚШ президенти лавозимида демократ Барак Обамани алиштиради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энди Хитой билан АҚШ ўртасида савдо урушлари бошланадими?