17:51 / 25.12.2016
7 224

Ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Термизда туғилган дирижёр ва бастакор Валерий Халилов бўлгани маълум қилинди

Ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Термизда туғилган дирижёр ва бастакор Валерий Халилов бўлгани маълум қилинди

Россия мудофаа вазирлиги ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида бўлган 92 кишининг рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Алеппода концерт бериши режалаштирилган Александров номли ашула ва рақс академик ансамблининг 64 аъзоси, жумладан, жамоа раҳбари Валерий Халилов бор. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Термиз шаҳрида 1952 йилда туғилган дирижёр ва бастакор, генерал-лейтенант, Россия халқ артисти Валерий Халилов шу йил апрелида ансамбль бадиий раҳбари этиб тайинланганди. У «Спасс минораси» халқаро ҳарбий-мусиқий фестивали раҳбари эди.

Фарзанди туғилгани сабабли уйда қолган ансамблнинг етакчи солисти Вадим Ананьевга кўра, ҳалокатга учраган самолёт бортида жамоа хорининг ўзи ва яна икки солистдан ташқари барча иштирокчиси бўлган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳалокатга учраган Ту-154 самолёти бортида Термизда туғилган дирижёр ва бастакор Валерий Халилов бўлгани маълум қилинди