Россия президенти Владимир Путин Қора денгизга қулаган Ту-154 самолёти қурбонлари хотирасига 26 декабрни умумиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Ҳалокатга учраган самолёт бортида 92 киши бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ахборотига кўра, катта эҳтимол билан, йўловчиларнинг бари ҳалок бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрь тонгида Сочида қайта ёнилғи олганидан сўнг, Қора денгизга қулади. Самолёт Москва вилоятидан Сурияга учаётган эди.
Йўловчиларнинг аксарияти Александров номидаги ашула ва рақс ансамбли аъзолари бўлган. Бортда, шунингдек, Россия «Биринчи канали», «NTV» ва «Звезда» телеканалларининг тасвирга олиш гуруҳлари ҳам бўлган.
Россия Мудофаа вазирлигидан маълум қилишларича, самолётда «Адолатли ёрдам» жамғармаси ижрочи директори Елизавета Глинка (Доктор Лиза) ҳам бўлган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди