12:36 / 27.12.2016
9 565

Ўзбекистон дунё иқтисодиётлари рейтингида 63-ўринни эгаллади

Ўзбекистон дунё иқтисодиётлари рейтингида 63-ўринни эгаллади

SolAbility илмий-тадқиқот институти Global Sustainable Competitiveness Index ҳисоботини чоп этди, унда дунё мамлакатлари тараққиёт ва иқтисодий барқарорлик даражаси бўйича солиштирилди, деб ёзмоқда «Дарё» сайти.

Ҳар бир давлат 100 баллдан муайян бир баллга эга бўлди. Рейтингда Ўзбекистон 44,6 балл билан 63-ўринда жойлашди.

Биринчи поғонани 60,9 балл билан Швеция, иккинчи поғонани 59,4 балл билан Норвегия ва учинчи ўринни 59,2 балл билан Финляндия эгаллади. Юқори ўнликка, шунингдек, Дания, Исландия, Словения, Швейцария, Ирландия ва Люксембург кирди.

Қозоғистон 46,2 балл билан 47, Қирғизистон 44,3 балл билан 66, Тожикистон 42,7 балл билан 89, Туркманистон 38 балл билан 139-ўринда жойлашди.

Украина 64, Россия эса 45-поғонани эгаллади.

SolAbility рейтинги рақобатбардошлилик моделига асосланган бўлиб, у табиий капитал имконияти, мамлакат бошқаруви, интеллектуал капитал, ресурслар ва ижтимоий бирдамликни ўз ичига олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон дунё иқтисодиётлари рейтингида 63-ўринни эгаллади