АҚШ президенти Барак Обама Конгрессга махсус мурожаатида Транс-Тинч океани ҳамкорлиги бўйича келишувни имзолаш ваколатини Оқ уйга беришни сўради, деб хабар бермоқда "Kun.uz".
Конгресс президентга махсус савдо ваколатларини бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Унга кўра, АҚШ маъмурияти савдо шартномаларини имзолайди, Конгресс эса унга ўзгартиришлар киритмай, фақат тасдиқлаш ёки рад қилиш ваколатига эга бўлади. Оқ уй бу ваколатлардан Осиё ва Тинч океани минтақаси давлатлари билан савдо алоқаларини йўлга қўйишда фойдаланмоқчи. Маълумки, ушбу минтақага жаҳон иқтисодиётининг 40 фоизи ва жаҳон савдосининг 30 фоизи тўғри келади.
“Харидорларимизнинг 95 фоизи хорижда экан, жаҳон иқтисодий қонунларини Хитой каби мамлакатлар эмас, бизнинг ўзимиз яратишимизга амин бўлишимиз керак, – деган президент ўз мурожаатида. – Экспорт туфайли 11 млн иш ўрни яратилган, экспорт қилувчи компаниялар бошқаларга нисбатан каттароқ маош тўлашини биламиз. Бугун биз маҳсулотларимиз ва хизматларимиз учун янги бозорлар очиш имкониятига эгамиз”.
Обаманинг фикрича, янги қонун лойиҳаси АҚШга ўтмиш хатоларини такрорламасликка ва савдо-сотиқнинг янги қонунларини яратишга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда