20:02 / 30.12.2016
6 965

Филиппин президенти одамларни вертолётдан ташламаганини айтди

Филиппин президенти одамларни вертолётдан ташламаганини айтди

Филиппин президенти Родриго Дутерте у вертолётдан одамларни ташлаб юборгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.

«Бизда вертолёт йўқ эди. Биз ундан фойдаланмаймиз», — деди у CNN телеканалида.

Бир пайтнинг ўзида Дутерте гиёҳванд моддаларга қарши курашни «охирги наркобарон ўлдирилгунига қадар» давом эттиришини маълум қилди.

Шу интервьюнинг ўзида Филиппин президенти мамлакатда АҚШ ҳарбий кучлари туришини кўзда тутувчи келишувни бекор қилишини билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппин президенти одамларни вертолётдан ташламаганини айтди