Туркия полициячилари Янги йил кечасида рўй берган терактга алоқадорликда гумон қилиб, қўлга олган кишилар сони 23 нафарга етган. Бу ҳақда Hurriyet'га асосланиб Кун.уз хабар берди.
Баъзи маълумотларга кўра, махсус амалиётлар давомида қўлга олинганлар орасида хориж фуқаролари бор.
Бугун Измир шаҳрида ИШИДга алоқадорликда гумонланган 5 киши қўлган олинган.
Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ раҳбари теракт ижрочиси шахси аниқлангани ҳақида маълумот тарқатди.
1 январга ўтар кечаси номаълум шахс Истанбулнинг Европадаги қисмида жойлашган Ўртакўча туманидаги тунги клубга Калашников автомати билан бостириб кириб, янги йил байрамини нишонлаётган кишиларни қирғин қилди. Теракт оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар орасида Россия, Ливан, Ливия, Исроил, Саудия Арабистони, Марокаш ва Иордания фуқаролари ҳам бўлган. Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди