АҚШ меҳнат вазирлиги Google’га федерал ҳукумат билан бизнес юритишни тақиқлаб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳолат интернет-компания ўзининг минглаб ходимлари шахсий маълумотларини тақдим этмаса юз беради, деб хабар беради Кун.уз сайти.
Агентлик маълумотларига кўра, вазирлик юристлари тегишли ариза билан маъмурий ишлар бўйича судга мурожаат қилган. Унда Google бир неча бор вазирликка ишчиларга компенсация тўловлари ва бошқа маълумотни тақдим этишдан бош тортгани айтилади. Юристларнинг аниқлик киритишича, бу маълумотлар вазирликка Калифорнияда жойлашган компания ишчиларни жинсий ёки ирқий жиҳатдан ажратмаслигига ишонч ҳосил қилиши учун керак.
Google вакилларининг маълум қилишича, меҳнат вазирлиги талабига кўра ходимлари ҳақида юз минглаб маълумотларни тақдим этишган, бироқ “вазирликнинг бир қатор талаблари” бўйича уларни беришдан бош тортишган. Компания бундай талабларни “шахсий маълумотга тажовуз қилиш” деб атади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди