Таиланд жанубида юз берган сув тошқинлари оқибатида 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун.уз манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Мамлакат иқлимшунослик департаменти хабарига кўра, кучли ёмғирлар яна бир неча кун давомида кузатилади. Франс Пресс маълумотларига кўра, давлатдаги минглаб қишлоқлар сув остида қолган.
"Вазият бугун ва эртага анча ёмон ҳолатда бўлади. Кучли ёмғирлар ёғишда давом этади", - дея департамент вакилларининг сўзларини келтиради агентлик.
Таиланд ИИВ маълумотларига кўра, сув тошқинлари оқибатида 700 мингдан зиёд киши жабрланган. Агентликнинг таъкидлашича, табиий офат сабаб поездлар ва авиапарвозлар қатнови бекор қилинмоқда.
Тахминларга кўра, кучли ёмғирлар дам олиш кунлари тўхташи керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!