Тишларни шикастланган жойларни мустақил тарзда қайта тиклашга мажбур қилиш ва шу тариқа, пломбалардан фойдаланишга чек қўйиш мумкин, дея хабар бермоқда «Дарё».
Лондондаги Қироллик коллежи жамоаси Tideglusib кимёвий моддаси сичқонларда тиш пульпасидаги ҳужайраларни тишдаги кичик тешикларни мустақил равишда даволашга мажбур қила олишини аниқлади. Ушбу усул «тўлиқ ва самарали табиий тикланиш»га олиб келади, дейилади тадқиқот ҳақидаги ҳисоботда.
Тишларда регенерация (тикланиш) қобилияти чекланган бўлади. Агар ички тиш пульпаси очилиб қолса, одам организми қалин тиш тўқимаси — дентин (бевосита эмаль остидаги қатлам)дан ингичка тасма ярата олади, аммо катта тешикларни бундай тарзда даволаб бўлмайди.
Tideglusib препарати тиш пульпасидаги тана ҳужайралари фаоллигини кучайтиради, бу сичқонлар тишларидаги 0,13 миллиметр диаметрга тенг тешикларни тиклаш имконини беради. Препаратга ботирилган эрувчан губка тишнинг шикастланган қисмига қўйилган, устидан ҳимоя қопламаси сурилган. Губка парчаланиб боргани сари, унинг ўрнини дентин тўлдириб борган ва тиш тузалиб қолган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди