18:25 / 10.01.2017
6 490

Филиппинда 8 киши қароқчилар ҳужуми қурбони бўлди

Филиппинда 8 киши қароқчилар ҳужуми қурбони бўлди

Филиппин жанубида 8 нафар балиқчи қароқчилар ҳужуми қурбони бўлди. Бу ҳақда мамлакат қирғоқ ҳимояси вакили Арманд Балило маълум қилди, дея хабар беради «Дарё».

Бортида 15 киши бўлган балиқчилик кемасига Филиппиннинг Замбоанга ярим ороли яқинида 5 кишидан иборат қуролланган гуруҳ ҳужум қилди.

Улар балиқчиларга қарата ўт очди. Бунинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди, икки киши омон қолди. Биз ҳужумни қароқчилар уюштирган деб ҳисоблаймиз, жангарилар гаров пули ундириш учун одамларни асирликка олган бўларди.

Арманд Балило, Филиппин қирғоқ ҳимояси вакили


Ҳужум қилган гуруҳ яширинишга улгурди, уларни қидиришга кемалар жўнатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Филиппинда 8 киши қароқчилар ҳужуми қурбони бўлди