13:07 / 11.01.2017
7 333

Туркия расмийлари Сурия шимолида бедарак йўқолган икки аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Туркия расмийлари Сурия шимолида бедарак йўқолган икки аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади

Туркия расмийлари ўтган йил ноябрь ойи охирларида Сурияда бедарак йўқолган икки ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ҳарбийларнинг ўлими сабаблари ошкор этилмади. Anadolu агентлигининг хавфсизлик кучларидаги манбаси ИШИДнинг асир олинган икки ҳарбий тириклайин ёқиб юборилгани ҳақидаги баёнотига изоҳ бермади.

Икки сержант 29 ноябрь — Сурия шимолидаги Ал-Боб шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операциядан бери бедарак йўқолганлар рўйхатида эди. Ҳарбийлар жасади Ғозиантеп шаҳрига етказилгани ва дафн этиш учун туғилган вилоятларига юборилиши билдирилди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия расмийлари Сурия шимолида бедарак йўқолган икки аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади