АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп лавозимига киришганидан сўнг, унинг қизи Иванка вақтинча Trump Organization ва либослар ҳамда аксессуарлар ишлаб чиқарувчи ўз компаниясини тарк этади.
11 январда маълум қилинганидек, Иванканинг турмуш ўртоғи, Трампнинг куёви Жаред Кушнер АҚШ сайланган президентининг Оқ уйдаги катта маслаҳатчиси бўлади. Аммо, Иванканинг ўзи Оқ уйда ишламайди.
"Отам Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти лавозимини эгаллаганидан сўнг, мен Trump Organization ва ўз номимдаги либослар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи компаниядан вақтинча дам оламан. Мен иккала компания бошқаруви ва ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этмайман", — деб ёзган Иванка Facebook саҳифасида.
Дональд Трамп эса, унинг бизнеси икки ўғли Дональд кичик ва Эрик бошқарувига ўтишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ўғиллари компанияни "малакали" бошқаришади ва у билан ҳеч нарсани муҳокама қилмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди