Кениялик ҳуқуқшунос Феликс Кипроно АҚШ президенти Барак Обаманинг тўнғич қизи Малияга уйланишни исташини ва қалин сифатида 70 та қўй, 50 та сигир ва 30 та эчки беришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.
Кипроно Обама июль ойида Кенияга ташриф буюрганида унинг қизига турмуш қуриш таклифини билдирмоқчи. «Ҳозир мен Обамага хат ёзмоқдаман, унда президентдан Малияни Кенияга ўзи билан олиб келишини сўрайман», — деди у.
Эркакнинг таъкидлашича, унинг Барак Обаманинг қизига бўлган муҳаббати «чин» ва Америка президенти оиласининг бойлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
«Мен Малияга бу ердаги аёллар бажарадиган рўзғор юмушларини — сигир соғиш, маккажўхоридан бўтқа пишириш, қатиқ тайёрлашни ўзим ўргатаман», — дея қўшиб қўйди Феликс Кипроно. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди