Россиянинг турли ҳудудларида катта ўлчамдаги жарликлар пайдо бўлмоқда. Сирли кратерлар Пермь ўлкаси ва Сибирда пайдо бўлди. Маҳаллий аҳоли улар яшайдиган аҳоли пунктлари ер остига ўпирилиб кетишидан хавотирланишмоқда. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бундай карст чуқурлар пайдо бўлиши учун уч омил: тупроқдаги ёриқ, кўчиб юрувчи қум ва ерости сувлари устма-уст тушиши керак, деб ёзмоқда Kun.uz.
Карст чуқурликлари – диаметри бир неча метрдан ўнлаб мертларгача келадиган, воронкасимон чуқурлик. У юқорига томон кенгайиб боради.
Одамлар уйидан чиқиб, ҳовлисининг бир қисми 10 метрлик чуқурга тушиб кетганини кўрмоқда. Шундай ҳолат Россиянинг ғарбида жойлашган кичик бир шаҳарчада рўй берди. Фавқулодда вазиятлар бошқармасида бу ҳолат муҳокама қилинди, бироқ на ҳукумат, на экспертлар бу чуқурликни нима қилишни билмай бошлари танг аҳволда қолди.
Бу орада сирли кратерлар Пермь ўлкасининг бошқа жойларида ҳам бирин-кетин ҳосил бўлмоқда. Аҳоли ўзлари яшайдиган ерлар ўпирилиб кетишидан хавотирланмоқдалар. Баъзилар эҳтиёт чора сифатида ўз уйларини тарк этмоқчи.
Яна битта катта чуқурлик Сибирда пайдо бўлди. Ямал яриморолида пайдо бўлган бу чуқурликнинг диаметри деярли 80 метрни ташкил қилади, чуқурлиги эса ҳали аниқланмаган.
Ушбу чуқур пайдо бўлган жой яқинида Россиядаги энг йирик газ кони жойлашган. Олимлар чуқурлик шу туфайли пайдо бўлган бўлишини тахмин қилмоқдалар.
“Карст чуқурлиги пайдо бўлиши учун уч шарт бажарилиши керак. Биринчидан, ер қатламида ёриқ ёки тупроқнинг пастки қатламида бўшлиқ бўлиши керак. Иккинчидан, ҳаракатланувчи қум ёки мўрт тупроқ бўлиши керак. Учинчидан, чуқурликнинг ҳосил бўлишига олиб келувчи қумларни ювиб юборувчи ерости сувлари бўлиши керак. Қумлар сурилганда кўтариш кучи камаяди. Бунинг натижасида таянч ҳам йўқолади ва ер тортиш кучи оқибатида тупроқ ўпирилади”, деб тушунтиришмоқда олимлар.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди